Xorazm viloyati, Xonqa tumani, Tomadurgadik qishloq Toma mahallasi Barkamol Аvlod koʼcha 1-uy

blog

Мактабларда "Сўнгги қўнғироқ" тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди .
Фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида иштирок этадилар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан “Умумий ўрта таълим муассасаларида 2022-2023-ўқув йилини якунлаш ва «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар” ишлаб чиқилди.

Унга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида тадбирни жорий йилнинг 25 май куни эрталаб соат 8:00 дан 9:00га қадар «Илмни қадрланг, илмга интилинг!» шиори остида ташкил этилади.

Тадбирни тартибли ўтказиш ва ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўқувчилар сонидан келиб чиққан ҳолда ушбу тадбирга фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилиши белгиланди.

«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул йиғимларига йўл қўйиш тақиқланади.

Manzil

  • Xorazm viloyati, Xonqa tumani, Tomadurgadik qishloq Toma mahallasi Barkamol Аvlod koʼcha 1-uy
  • +998 (90) 725-51-14
  • info@xonqa33-m.uz
  • Ish vaqti: 9:00 - 18:00
«    Июль 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 

Yil dasturi

Maktab manzili